«Барселона» ўз услубини йўқотди. Вальверде қачон истеъфога чиқарилади?

Оригинальное название тут
«Барселона» ўз услубини йўқотди. Вальверде қачон истеъфога чиқарилади?
WEBDL-rip
[rating-type-4] [/rating-type-4]
8.00
8.00
  • Доп поле:
    Содержимое доп поля
  • Жанр:
    ---
  • Доп поле:
    Содержимое доп поля
  • Доп поле:
    Содержимое доп поля
  • Доп поле:
    Содержимое доп поля
  • Доп поле:
    Содержимое доп поля
  • Доп поле:
    Содержимое доп поля


Каталонлар бу мавсумда ҳам чемпионат турнир жадвалини бошқаришмоқда, аммо уларнинг ўйинига жиддий эътирозлар бор.

 

«Барселона»да барчаси жойида», - дея ишонч билан гапирмоқда каталонлар гранди раҳбари. «Барча Эрнесто Вальверденинг ишларидан ҳайратда, у ҳақиқий профессионал», — дея таъкидлайди «Барса» директори Гильермо Амор. 

 

Бир тарафдан қараганда, кўк-анорранглиларда барчаси ажойибдек: жамоа ички чемпионатда ва Чемпионлар лигасининг F гуруҳида етакчилик қилмоқда, сўнгги ўйинда «Сельта» таслим этилди, барча голлар клуб тарбияланувчилари томонидан урилди — Мессининг ҳет-триги ва Бускетснинг узоқ кутилган голи, у бу ўйинда «Барселона» сафидаги 550-ўйинини ўтказди. Аммо аслида клубда худди Каталония кўчаларида бўлаётгани каби «ёнғин» бошланган, «Сельта»нинг йирик ҳисобда тор-мор этилиши эса вабо вақтидаги сўнгги базмга ўхшайди. Жамоа инқирозга тушиб қолган, буни клуб раҳбариятидан бошқа тан олмоқда — халқаро экспертлар, футболчилар, мураббийлар ва мухлислар.

 

25 йилликдаги энг ёмон старт

 

Каталонияликлар Мессининг мавсум арафасидаги жароҳати жамоани кучсизлантиришини ҳисобга олишган, лекин бу ўта жиддий муаммо бўлмаслигига умид қилишганди. Амалда эса Леосиз кўк-анорранглилар 1994/95 йилги мавсумдан буён энг ёмон стартни қайд этишди, жамоа ЕЧЛ доирасида «Сигнал Идуна Парк»да кечган биринчи ўйинда мағлуб бўлишига бир бахя қолди, жамоа немислар майдонида жуда ожиз кўринди. «Биз янада яхшироқ ўйнашимиз мумкин, — дея ҳолатдан норозилигини ифодалади де Йонг. — Биз тўпни янаям тезроқ ҳаракатлантиришимиз ва тўпни йўқотганда кўпроқ прессинг қилишимиз керак».Жамоадаги биринчи мавсумини ўтказаётган футболчи жамоа ўйинини шундай танқид қила олмоқдами, демак ишлар жойида эмас.

 

Жамоа фахрийси Пике эса ваҳима қилишга шошилмайди: «Биз Ла лигада ва Чемпионлар лигаси гуруҳида етакчимиз. Ўйинимизни ва натижаларни янада яхшилашимиз мумкин, аммо ишлар унчалик ҳам ёмон эмас».

 

Фикрларнинг бундай хилма-хиллиги кўпчиликда жамоада эски гвардиядагилар «ҳунар кўрсатаётгани» ва жамоа ривожланишига йўл қўймаётгани, Вальверде эса «кийим алмаштириш хонасидаги назоратни йўқотгани» ва шунчаки воқеалар ривожига аралашишни истамаётгани ҳақида тасаввурлар пайдо бўлмоқда. Пикенинг ўзи сўнгги 14 ўйинида 9 марта сариқ карточка олди — бу қоидабузарлик бўйича антирекорд ҳисобланади — у «Барселона»нинг ҳозирги ҳолатидан ташвишланмаяпти ва кўпроқ келажакдаги лойиҳалар ҳақида ўйлаётгандек. Шу кунларда Жерар клуб президенти бўлиши ва клубга Хави, Иньеста ҳамда Субисарретани қайтаришини маълум қилди, аммо майдонга аввалги Пикени ким қайтариши савол остида қолди. Месси майдонга қайтмагунича каталонлар чемпионат турнир жадвалида «ишонч билан» олтинчи ўринда боришди.Мессига боғлиқлик ҳаддан ташқари

 

Қанчалик ғалати кўринмасин, жамоа ҳозирги ҳолатига энг яхши футболчисининг саъй-ҳаракатлари билангина эришди. Агар «Барселона»га ғалабалар келтирувчи Месси бўлмаганида клуб раҳбарияти аллақачон Вальвердени ишдан бўшатган ва янгисини таклиф қилган бўларди (вариантлар орасида Жозе Моуриньо номи ҳам тилга олинди). «Сельта»га қарши ўйин Вальверде учун сўнгги имкон бўлиши ҳам айтилди, агар жамоа бу ўйинда ютқазганида мураббий чиндан ҳам ишдан бўшатилиши мумкин эди. Аммо бу ўйинда Месси учта гол урди ва мураббий боши устидаги булутлар тарқала бошлади. Умуман, у ўзининг қўлидан келган ишни қилмоқда — шунчаки Лионелни майдонга туширмоқда ва унинг қандай ўйнашига халал бермаяпти. Сардор жамоадаги улкан муаммоларни ниқоблаб бермоқда, аммо бу абадий давом этиши мумкин эмас — ҳатто Месси барчасига қодир эмас.

 

Энг шармандали мағлубият

 

Вальверде даврида жамоа кўп йиллардан бери биринчи марта 4-3-3 схемасидан воз кечди ва икки форвард билан ўйнашга одатланди. «Барса» чемпионатнинг ўртамиёна жамоаларига қарши ўйинларда ҳам тўпга устунлик қилиш борасида аввалгидек устунлик қилмай қўйди, позицион ҳужумлар камайди ва рақиб прессингидан қандай чиқиб кетишни ўргана бошлади. Авваллари каталонлар ўйиннинг 83 фоиз қисмида тўпга эгалик қилган, лекин ғалаба қозона олмаган ҳолатлар бўлган (2012 йил «Челси» билан 2:2), ҳозир эса жамоа тўпга эгалик қилиш борасида (48га 52) ва зарбалар беришда (11га 14) имкониятни бой берса ҳам «Ливерпуль» 3:0 ҳисобида мағлуб этилмоқда. «Барса» бундай ўйин билан «Ливерпуль»га жавоб баҳсини бой бериши (0:4) ва Чемпионлар лигасини тарк этиши ҳайрон қолгулик эмас. «Барса»нинг ўз услубини йўқотиши — барча йиллардаги энг асосий мағлубиятидир ва жамоа ўзи билан курашда ютқазди.

 

 

Қидирув

 

«Барселона» ўз услубини йўқотди. Вальверде қачон истеъфога чиқарилади?

17:20

5072

0

Каталонлар бу мавсумда ҳам чемпионат турнир жадвалини бошқаришмоқда, аммо уларнинг ўйинига жиддий эътирозлар бор.

 

«Барселона»да барчаси жойида», - дея ишонч билан гапирмоқда каталонлар гранди раҳбари. «Барча Эрнесто Вальверденинг ишларидан ҳайратда, у ҳақиқий профессионал», — дея таъкидлайди «Барса» директори Гильермо Амор. 

 

Бир тарафдан қараганда, кўк-анорранглиларда барчаси ажойибдек: жамоа ички чемпионатда ва Чемпионлар лигасининг F гуруҳида етакчилик қилмоқда, сўнгги ўйинда «Сельта» таслим этилди, барча голлар клуб тарбияланувчилари томонидан урилди — Мессининг ҳет-триги ва Бускетснинг узоқ кутилган голи, у бу ўйинда «Барселона» сафидаги 550-ўйинини ўтказди. Аммо аслида клубда худди Каталония кўчаларида бўлаётгани каби «ёнғин» бошланган, «Сельта»нинг йирик ҳисобда тор-мор этилиши эса вабо вақтидаги сўнгги базмга ўхшайди. Жамоа инқирозга тушиб қолган, буни клуб раҳбариятидан бошқа тан олмоқда — халқаро экспертлар, футболчилар, мураббийлар ва мухлислар.

 

25 йилликдаги энг ёмон старт

 

Каталонияликлар Мессининг мавсум арафасидаги жароҳати жамоани кучсизлантиришини ҳисобга олишган, лекин бу ўта жиддий муаммо бўлмаслигига умид қилишганди. Амалда эса Леосиз кўк-анорранглилар 1994/95 йилги мавсумдан буён энг ёмон стартни қайд этишди, жамоа ЕЧЛ доирасида «Сигнал Идуна Парк»да кечган биринчи ўйинда мағлуб бўлишига бир бахя қолди, жамоа немислар майдонида жуда ожиз кўринди. «Биз янада яхшироқ ўйнашимиз мумкин, — дея ҳолатдан норозилигини ифодалади де Йонг. — Биз тўпни янаям тезроқ ҳаракатлантиришимиз ва тўпни йўқотганда кўпроқ прессинг қилишимиз керак».

 

 

barcacentre

@barcacentre

 Frenkie de Jong: "We did not play well tonight. We have to move the ball around faster and press better when we lose the ball." [tv3]

 

View image on Twitter

3,650

1:37 AM - Aug 5, 2019

Twitter Ads info and privacy

646 people are talking about this

Жамоадаги биринчи мавсумини ўтказаётган футболчи жамоа ўйинини шундай танқид қила олмоқдами, демак ишлар жойида эмас.

 

Жамоа фахрийси Пике эса ваҳима қилишга шошилмайди: «Биз Ла лигада ва Чемпионлар лигаси гуруҳида етакчимиз. Ўйинимизни ва натижаларни янада яхшилашимиз мумкин, аммо ишлар унчалик ҳам ёмон эмас».

 

Фикрларнинг бундай хилма-хиллиги кўпчиликда жамоада эски гвардиядагилар «ҳунар кўрсатаётгани» ва жамоа ривожланишига йўл қўймаётгани, Вальверде эса «кийим алмаштириш хонасидаги назоратни йўқотгани» ва шунчаки воқеалар ривожига аралашишни истамаётгани ҳақида тасаввурлар пайдо бўлмоқда. Пикенинг ўзи сўнгги 14 ўйинида 9 марта сариқ карточка олди — бу қоидабузарлик бўйича антирекорд ҳисобланади — у «Барселона»нинг ҳозирги ҳолатидан ташвишланмаяпти ва кўпроқ келажакдаги лойиҳалар ҳақида ўйлаётгандек. Шу кунларда Жерар клуб президенти бўлиши ва клубга Хави, Иньеста ҳамда Субисарретани қайтаришини маълум қилди, аммо майдонга аввалги Пикени ким қайтариши савол остида қолди. Месси майдонга қайтмагунича каталонлар чемпионат турнир жадвалида «ишонч билан» олтинчи ўринда боришди.

 

 

Frenkie De Jong (Fan Account)

@KelvinObed2

 Just sit back on that couch and enjoy some moment of genius 🐐🙌

 

View image on Twitter

12

3:31 AM - Nov 10, 2019

Twitter Ads info and privacy

See Frenkie De Jong (Fan Account)'s other Tweets

Мессига боғлиқлик ҳаддан ташқари

 

Қанчалик ғалати кўринмасин, жамоа ҳозирги ҳолатига энг яхши футболчисининг саъй-ҳаракатлари билангина эришди. Агар «Барселона»га ғалабалар келтирувчи Месси бўлмаганида клуб раҳбарияти аллақачон Вальвердени ишдан бўшатган ва янгисини таклиф қилган бўларди (вариантлар орасида Жозе Моуриньо номи ҳам тилга олинди). «Сельта»га қарши ўйин Вальверде учун сўнгги имкон бўлиши ҳам айтилди, агар жамоа бу ўйинда ютқазганида мураббий чиндан ҳам ишдан бўшатилиши мумкин эди. Аммо бу ўйинда Месси учта гол урди ва мураббий боши устидаги булутлар тарқала бошлади. Умуман, у ўзининг қўлидан келган ишни қилмоқда — шунчаки Лионелни майдонга туширмоқда ва унинг қандай ўйнашига халал бермаяпти. Сардор жамоадаги улкан муаммоларни ниқоблаб бермоқда, аммо бу абадий давом этиши мумкин эмас — ҳатто Месси барчасига қодир эмас.

 

Энг шармандали мағлубият

 

Вальверде даврида жамоа кўп йиллардан бери биринчи марта 4-3-3 схемасидан воз кечди ва икки форвард билан ўйнашга одатланди. «Барса» чемпионатнинг ўртамиёна жамоаларига қарши ўйинларда ҳам тўпга устунлик қилиш борасида аввалгидек устунлик қилмай қўйди, позицион ҳужумлар камайди ва рақиб прессингидан қандай чиқиб кетишни ўргана бошлади. Авваллари каталонлар ўйиннинг 83 фоиз қисмида тўпга эгалик қилган, лекин ғалаба қозона олмаган ҳолатлар бўлган (2012 йил «Челси» билан 2:2), ҳозир эса жамоа тўпга эгалик қилиш борасида (48га 52) ва зарбалар беришда (11га 14) имкониятни бой берса ҳам «Ливерпуль» 3:0 ҳисобида мағлуб этилмоқда. «Барса» бундай ўйин билан «Ливерпуль»га жавоб баҳсини бой бериши (0:4) ва Чемпионлар лигасини тарк этиши ҳайрон қолгулик эмас. «Барса»нинг ўз услубини йўқотиши — барча йиллардаги энг асосий мағлубиятидир ва жамоа ўзи билан курашда ютқазди.

 

 

Frenkie de jong 🌐

@Frenkie_dejong_

 Valverde things

 

View image on Twitter

225

11:26 PM - Nov 5, 2019

Twitter Ads info and privacy

56 people are talking about this

Кўк-анорранглилар энди ўйинни назорат қилишга ва тўп назоратига урғу қаратмаяпти. Бу услубдан воз кечиш 2014 йилда Тате Мартино вақтида бошланган ва Вальверде даврида давом эттирилди, баск мутахассис кўпроқ чидамли, Видаль каби бақувват ва меҳнаткаш футболчиларга эътибор қарата бошлади. Ҳозирда клуб раҳбарияти ҳам янги юлдузлар сотиб олишга кўпроқ эътибор қаратиб, клуб тарбияланувчиларига жиддий қарамаяпти. Чемпионатнинг сўнгги ўйинида майдонга «Барселона» академиясида ўқиган 4 нафар футболчи тушди. Қачондир майдондаги барча футболчилар академия тарбияланувчилари бўларди.

 

Футболчилар югурмай қўйишди

 

ЕЧЛ доирасида Чехиянинг «Славия»га қарши кечган уй учрашуви (0:0) статистикаси мезбонларнинг ҳозирги аҳволини ифодалайди: «Барса» футболчилари жами ҳисобда рақибдан 13 километр камроқ югурган. Бу рақам фарқни кўрсатади: «Славия» футболчилари билан таққослаганда каталонияликлар майдонни пиёда кезишган. Гуруҳ босқичидаги тўртта ўйин қўшиб ҳисобланса чехлар кўк-анорранглилардан жами 66 километр кўпроқ чопишган.«Барса» Чемпионлар лигасида иккита ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, лекин на «Интер», на «Славия» мағлубиятга лойиқ эмасди; Вальверде жамоаси эса иккита голсиз дурангда бундан ортиғига ҳақли эмасди. «Барса» футболчилари жисмонан тайёр бўлишмаяпти: на Бускетс, на Артур майдонда 90 дақиқа давомида қолмаяпти, ҳолбуки аввал Серхио алмаштириб бўлмас футболчи эди. Доимий жароҳатлар шуни кўрсатмоқдаки, футболчилар шунчаки юкламани кўтара олишмаяпти. «Барселона» чарчаган. Ва ҳали мавсум бошида турибмиз. Кейин нима бўлади?

 

Вальверде муаммоларни маскировка қилмоқда

 

Каталонларда жаҳоннинг энг қимматбаҳо таркибларидан бири йиғилган, аммо айрим позициялардаги кемтикларни космосдан туриб ҳам кўриш мумкин. Вальверде чап қанотдаги муаммоларни қандай ҳал қилишни билмаяпти: Альбага рақобатчи йўқлиги туфайли барча жуда ёмон ўйнамоқда, қолаверса Альба доимий равишда жароҳат олмоқда, унга ўринбосар бўлиши учун сотиб олинган Фирпо эса баъзи ўйинларда заявкага ҳам киритилмаяпти. Вальверде чап қанотда аслида ўнг қанотга ихтисослашган Семедуни ўйнатишга мажбур бўлмоқда, ўнг қанотдан аслида марказроқда ўйнаши кўзда тутилган Роберто жой олмоқда, мураббий уни мавсумга тайёргарлик жараёнида ҳам ўнг қанотда ўйнатиб кўрмаганди. «Барса» тарбияланувчиси, ушбу позицияда туширилиши керак бўлган Мусса Вагега эса захира ўриндиғида ҳам жой йўқ. Қарши ҳужумларда кучли ўйнайдиган исталган жамоа каталонлар ҳимоясини ёриб ўтиши мумкин: «Леванте» ўз майдонида буни кўрсатиб берди (3:1).

 

Суарес йилдан йилга тезлигини йўқотиб бормоқда, 120 миллион еврога харид қилинган Гризманн эса катта эҳтимол билан Коутиньонинг тақдирини такрорлайди. Жаҳон чемпиони янги жамоага қўшилиб кета олмади, у жамоа голларида деярли қатнашмаяпти ва ҳалигача Месси билан тил топиша олмаяпти. Футболчилар унга душманлик қилишмаяпти, шу билан бирга у билан дўстлашмаяпти ҳам, бу майдонда яққол кўриниб қолмоқда. Энг ёмон вазият эса Дембеледа: у жароҳат олмаган вақтларида шунчаки фойдасиз ўйнамоқда, Вальверде эса франциялик футболчидан 5 ёш кичик бўлган Фатини афзал кўрмоқда. Бошқача айтганда, мактаб ўқувчиси ҳам 105 миллион евролик Дембеледан яхшироқ ўйнамоқда.«Ривер Плейт» мураббийи Вальверде ўрнига келадими?

 

Матбуотда каталонлар клубининг янги мураббийи ҳақида гаплар юрибди. Аргентиналик 43 ёшли Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» билан 10та соврин ютишга улгурди, энди кўк-анорранглилар раҳбарияти унга жиддий эътибор билан қарашмоқда.

 

Кўплаб мухлислар Гальярдода иккинчи Тату Мартинони кўришмоқда: бу Месси учун қулай бўлган ва у билан ҳисоблашадиган яна бир аргентиналик мураббий экани айтилмоқда. Мухлислар клуб Чемпионлар лигасини курашсиз тарк этган ва ички чемпионат ғолиблигини «Атлетико»га «Камп Ноу»да топширган мавсумни яхши эслашади. Шунингдек, муқобил вариантлар сифатида Арсен Венгер ва Моуриньо номлари тилга олинмоқда, аммо улар «Барселона» мухлислари наздида номсиз мураббийдан кўра ёмонроқ вариантлардир.

 

ФИФА кунларидаги танаффус — «Барселона» учун нафас ростлаш ва чемпионат учун қайтадан куч йиғиш вақтидир. Матбуотда жамоа декабрь ойида «Реал»га ютқазадиган бўлса Вальверде ишдан бўшатилиши ҳақида гаплар юрибди. Аслида ушбу мураббийни аввалроқ ҳам ишдан бўшатишга шароит юзага келиши ҳам мумкин.

скачать dle 12.1
Кадры

«Барселона» ўз услубини йўқотди. Вальверде қачон истеъфога чиқарилади?
Смотреть онлайн Трейлер
Смотреть «Барселона» ўз услубини йўқотди. Вальверде қачон истеъфога чиқарилади? в нашем кинотеатре.
Комментировать
Прокомментировать
Введите код с картинки:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Неискушенная студентка колледжа знакомится с состоятельным бизнесменом, чьи сексуальные предпочтения омрачают их отношения.
код счетчика
лучший сайт где можно скачать шаблоны для dle 11.3 бесплатно